Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон парламенти 2018 йилги бюджетни тасдиқлади

Фото: Dreamstime
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар.
Депутатлар таъкидладиларки, жорий йилда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилган куч-ғайратни сафарбар этиш юзасидан талай тизимли ишлар амалга оширилди. Бунда маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш, даромадлар тушумларининг қўшимча манбаларини аниқлаш, шунингдек уларни жалб этиш ҳисобига бюджетнинг даромад қисмини шакллантириш борасида сифат жиҳатидан янгича ёндашувлардан фойдаланилди. Буларнинг барчаси пировард натижада белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш имконини берди. Жорий йил бюджети барча назарда тутилган харажатлар бажарилган ва тасдиқланган дастурлар молиялаштирилган ҳолда ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилиши кутилмоқда.
Давлат бюджети биринчи марта жаҳон молия институтлари томонидан эътироф этилган макроиқтисодий кўрсаткичлар, баҳолаш индекслари асосида тузилганлиги кўрсатиб ўтилди. 2018 йилда ЯИМ 290,6 трлн. сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда, дефлятор 14,1 фоизни, истеъмол нархлари индекси 12-13 фоизни ташкил этади. Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз профицит билан тасдиқлаш таклиф этилди.
Шу билан бирга, 2018 йилги солиқ сиёсатининг хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли даромадларига солиқ юкини янада камайтиришни, маҳаллий бюджетлар даромадини оширишни назарда тутувчи асосий йўналишлари белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юки даражасини фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларига ажратмалар миқдорини 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш ҳисобига камайтириш, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкасини пасайтириш таклиф этилди. Шунингдек бир хилдаги солиқ солинадиган базага эга бўлган солиқлар ва тўловларни бирлаштириш йўли билан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар сонини қисқартириш таклиф этилмоқда.
Прогноз кўрсаткичлар 2018 йилда ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом эттирилишидан далолат бермоқда. Хусусан, ижтимоий соҳа харажатлари 34,7 трлн. сўмни ташкил этади.
Депутатлар тиббий хизматнинг автомобиль паркини янгилаш, республика ва ҳудудий мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматларининг маълумотларини ягона узатиш тармоғига бирлаштириш бўйича ишларни давом эттиришга тааллуқли таклифларни қўллаб-қувватладилар. Ана шу мақсадлар учун 141 млрд. сўм ажратиш режалаштирилмоқда.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов сўзга чиқди.
Барча сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳининг сўзга чиққан вакиллари Ҳукумат томонидан тақдим этилган 2018 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлашни таклиф этдилар. Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

14:51 / 17.07.2025
Еврокомиссия ЕИ бюджетини 2 трлн еврога оширишни таклиф қилди

19:54 / 14.07.2025
5 дақиқалик бюджет одатлари: оила билан пулни бошқаришни ўрганамиз

16:01 / 25.06.2025
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар берилади

08:40 / 30.05.2025