Ўзбекистон | 11:20 / 05.12.2017
24521
1 дақиқада ўқилади

Фото: Афғонистон президенти Ҳазрати Имом мажмуаси зиёратида

Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг тарихи ҳақида маълумот берилди. 

Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди. 

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ашраф Ғани Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди. 

Мавзуга оид