Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида арра ўғриси, оғуфуруш ва қидирувдаги шахслар ушланди
11 сентябрь куни сутка давомида олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида бир қатор жиноят ва ҳодисалар сабаби аниқланиб, жиноятлар иссиқ изидан очилди. Қидирувда бўлган, жиноятларда гумонланиб, айб эълон қилинган 3 нафар шахс ушланиб, шаҳар ва туман вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари ва тергов идораларига жойлаштирилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Kun.uz нашрига хабар берди.
Мотоарра ўғриси ушланди
11 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасига Саттепо маскани кўп қаватли яшаш уйларини бирида яшовчи, тадбиркорлик билан шуғулланувчи 40 ёшли фуқаро Г.А. ариза билан мурожаат этди. Шу куни соат 19:30ларда «Эркин савдо» мажмуасида савдо қилиб турган вақтида, номаълум шахслар томонидан дўкони ташқарисида сотувга қуйилган, баҳоси 800 минг сўмлик бир дона бензинда ишловчи мотоарра (бензопила) ўғирланганини билдирган.
Шу заҳотиёқ тушган ариза юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати батальони ходимлари М.Болиев, Ғ.Ёқубов ва Б.Жабборовлар томонидан олиб борган оператив ҳаракатлар натижасида ўғрилик жинояти тергов иши юритилишига қадар аниқ иш манзилига эга бўлмаган, мардикорчилик билан шуғулланувчи, шаҳарнинг Навоий шоҳкўчасида яшовчи 43 ёшли М.Б. томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ундан «ТЕХА» номли моторли арра ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- ва 169-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.
Қариб «қуйилмаган» гиёҳванд
Вилоят бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори–2017» тадбири давомида 11 сентябрь куни соат 11:30 ларда Каттақўрғон тумани ҳудудида жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, «Алижон» МФЙда яшовчи, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, 50 ёшни қаршилаган А.Т.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, уйнинг меҳмонхонасидаги диван остида ҳўл ҳолатдаги, оғирлиги 14,78 грамм бўлган «каннабис» ўсимлиги борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Қидирувдаги жиноятчилар ушланди
Олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида Тайлоқ туманида вилоят транспортда жамоат хавфсизлиги таъминлаш бўлими терговчи ходимлари томонидан жиноят иши буйича қидирувда бўлган, Тайлоқ туман Ворсин маҳалласида яшовчи 35 ёшли Н.У. Самарқанд шаҳри «Азиз бозори» ҳудудида ушланди.
Шунингдек, Пахтачи туманида вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган, туманнинг «М.Салимий» МФЙда яшовчи 26 ёшли А.О. ушланиб, тегишли тартибда, қилган жиноятлари учун жазо муқаррарлиги таъминланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
-
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди
Жаҳон | 20:34
-
Трампнинг ултиматумидан кейин Путин: «Орешник»ни серияли чиқара бошладик»
Жаҳон | 20:07
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025