Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Юнкер сўзларидан сўнг Еврокомиссиядан изоҳ сўрамоқда

Фото: УНИАН
Украинанинг ЕИдаги вакили Николай Точицкий Европа Комиссиясига мурожат қилиб, ЕК раҳбари Жан-Клод Юнкер сўзлари бўйича изоҳ беришни сўради. Юнкер Украинанинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлиши ҳақида ўз фикрларини билдирган эди, деб хабар қилмоқда УНИАН.
ЕК раиси Украина айни вақтда ЕИга ҳам НАТОга ҳам алоқаси йўқлигини айтган эди.
Точицкийнинг баёнот беришича, у ЕКдан Юнкернинг элчилар билан Брюсселда ўтказган конференциясида айтган сўзлари юзасидан изоҳлар сўраган. У, шунингдек, Украинанинг Европа ҳамда Евроатлантика тузилмалари билан интеграцияга интилиши ўзгармаслиги ҳақидаги президент Пётр Порошенко сўзларини ёдга олган.
Точицкийга кўра, у Еврокомиссиядаги ҳамкасбларига ўз хавотирларини билдирган, чунки Юнкернинг сўзлари ОАВ томонидан «Украина ва Евроинтеграция йўлини обрўсизлантириш мақсадида қўлланилган».
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:35
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:32
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби

08:57
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди

08:53