Ўзбекистон | 18:51 / 10.08.2017
13881
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 17 кичик саноат зонаси ташкил қилинади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 август кунидаги 3194-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятида қатор кичик саноат зоналари ташкил қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайтида хабар берилди

Тошкент вилоятининг бой табиий-иқтисодий, минерал-хомашё, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат корхоналари ҳамда кичик хусусий корхоналар ривожини қўллаб-қувватлаш ва рағбатланитириш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш  мақсадида вилоят ҳудудида 17 кичик саноат зонаси ташкил қилинади. 

1. Бекобод шаҳар КСЗ - "Бекободйулсаноат" корхонаси ҳудуди;
2. Бекобод туман КСЗ - механик-таъмирлаш корхонасининг собиқ гаражи;
3. Оҳангарон туман КСЗ - собиқ "Ўзбекистон" коллектив хўжалиги гаражи биноси ва иншооти;
4. Олмалиқ шаҳар КСЗ - собиқ УҚКнинг ишлаб чиқариш майдони;
5. Юқоричирчиқ туман КСЗ - туман шифохонасининг собиқ туғруқ бўлими биноси;
6. Янгийўл туман КСЗ - Янгийўл 2503-автоколоннаси;
7. Ангрен шаҳар КСЗ - собиқ "Резинотехника" АЖ қозонхонаси биноси;
8. Оққўрғон туман КСЗ - "Оққўрғон МТЁ"нинг бўш биноси ва  иншооти;
9. Ўртачирчиқ туман КСЗ - "Тошкент темир-бетон буюмлар заводи" МЧЖ биноси ва иншооти;
10. Қуйичирчиқ туман КСЗ - "Дўстобод тажриба механика заводи" МЧЖ биноси ва иншооти;
11. Чирчиқ шаҳар КСЗ - "Сувоқава" ДУКнинг қурилиши тугалланмаган объекти, "Чирчиқсельмаш" заводи ишлаб чиқариш ҳудудининг бир қисми;
12. Бўка туман КСЗ - "Бўка МТК"нинг бўш биноси ва иншооти; 
13. Пскент туман КСЗ - бўш бино ва "Пскент МТК" иншооти;
14. Бўстонлиқ туман КСЗ - "Ғазалкент ойна" АЖ, шунингдек "Ўзэнергосаноат" ББнинг бино ва иншоотлари;
15. Қибрай туман КСЗ - санаторий-профилакторийнинг қурилиши тугалланмаган биноси;
16. Паркент туман КСЗ - "Паркент МТК"нинг бўш биноси ва иншооти;
17. Чиноз туман КСЗ - "Қишлоқ хўжалик маҳсулот таъминот базаси" ДУКнинг фойдаланилмаган бинолари ва иншоотлари. 

Ҳужжатга кўра, КСЗ ҳудудида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгиланади. 

Шунингдек КСЗ иштирокчилари кичик саноат зоналари учун белгиланган солиқ имтиёзларига эга бўлишади. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Реконструкция ва ривожланиш фондига 50 миллион доллар ҳажмидаги кредит линиясини очиш вазифасини топширди. Бу пуллар импорт ускуналар ва бутловчи қисмлар харидига йўналтирилади. 

Мавзуга оид