Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент муҳокамалари биринчи марта тўғридан-тўғри эфирга узатилди

Фото: Fotolia
Мамлакат Президенти шу йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида қонун лойиҳалари бўйича муҳокама жараёнларини, парламент назоратига оид тадбирларни, фракциялар ўртасида бўлаётган баҳс-мунозараларни, жонли тарзда, керак бўлса, тўғридан-тўғри фуқароларга етказиш лозимлигини таъкидлаган эди.
Бугун “Ўзбекистон” телеканалида қуйи палатанинг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган мажлиси илк бора тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мажлис кун тартибидан 20 дан ортиқ масалалар хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўта муҳим ўрин тутадиган қонун лойиҳалари ўрин олган бўлиб, бундан аввал ҳар бир масала палата қўмиталарида ва сиёсий партиялар фракцияларида дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, фракциялар позициялари шакллантирилган эди. Фуқаролар парламентдаги муҳокамалар ва баҳс мунозараларга тўғридан-тўғри гувоҳ бўлди.
Депутатлар кун тартибидаги иккита янги қонун лойиҳасини, яъни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги (маърузачи Акмал Саидов, қўмита раиси) ҳамда “Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Расул Кушербаев, депутат)Ўзбекистон Республикаси қонунини депутатлар ва ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли ташкилот масъуллари билан биринчи ўқишда қабул қилдилар.
Ялпи мажлиснинг муҳим жиҳати - унда илк маротаба муҳокамаларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари ва ёшлари иштирок этди.
Аввалроқ ОАВда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилиши хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?

10:09 / 14.03.2025
Фуқаролар суд жараёнида масофадан туриб иштирок этиши мумкин

19:36 / 22.02.2025
“Бюджетни депутатлар ёзиши керак” — парламентлар ҳақида иқтисодчи билан суҳбат

15:00 / 28.09.2024