Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак

Фото: RIA
РФ президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэль Макрон ўртасидаги ўзаро музокаралар очиқ руҳда ўтди. Бу ҳақида Макроннинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
"Бу биринчи марта фикр алмашишимиз, ўйлашимча, у жуда очиқ руҳда ўтди, биз бир-биримизга кўп нарсаларни айта олдик. Мен бир қатор вазиятлар бўйича ўз нуқтаи назаримни баён қилдим... Ўйлайманки, айтилиши керак бўлган барча гапларни бир-биримизга айтдик", - деди Макрон Россия давлат раҳбари билан ўтган музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек Франция етакчиси Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик борасида сўзлади.
"Сурия давлатининг йўқ бўлишига ва бу минтақадаги вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслигимиз керак", - деди Макрон.
"Бу ерда икки қизил чизиқ бор: кимёвий қурол қўллашга йўл қўймаслик ва тинч аҳолини гуманитар ёрдам билан таъминлаш. Мен Суриядаги террорчиларга қарши урушда ғалаба қозонмоқчиман ва у ердаги вазиятни биргаликда барқарорлаштиришимизни истайман. Биз ҳамкорликда шу иш устида ишлаймиз", - дея қўшимча қилди Франция президенти.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нигерия армияси 100дан ортиқ қуролли жангариларни йўқ қилди
Жаҳон | 20:36
-
Боку ва Ереван ўз чегараларида учинчи мамлакатлар кучларини жойлаштирмайдиган бўлди
Жаҳон | 20:26
-
Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 20:17
-
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди
Жаҳон | 19:53
Мавзуга оид

20:43
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?

16:35
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:22
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда

22:08 / 10.08.2025