Фарғонадан Шоҳимардонга автобус қатнови тикланди

Фото: uCoz
Фарғона шаҳрини вилоятнинг Шоҳимардон қишлоғи билан боғловчи автобус қатнови қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Фарғона — Шоҳимардон» йўналиши бўйича автобуслар қатнови 2013 йилнинг август ойида тўхтаганди. 25 апрелдан бошлаб Фарғона вилояти ҳокимининг шахсий ташаббуси билан агентликнинг вилоят бўлими ҳамкорлигида ушбу йўналишда қатнов қайта йўлга қўйилган.
Йўналишда 2та Isuzu автобуси қатнамоқда ва унга «Фарғона Олтин Водий Навкари» МЧЖ хизмат кўрсатмоқда.
«Автобус йўналиши қайта йўлга қўйилиши натижасида Шоҳимардон аҳолисининг туман, вилоят маркази ва вилоятнинг бошқа ҳудудлари билан алоқани яхшилаш, талабаларнинг ўқув масканларига, аҳолининг даволаниш учун марказдаги шифохоналарга келиб кетишига ва бошқа юмушларни бажаришига қулай шарт-шароитлар яратилди», дейилган хабарда.
Келгусида йўналишдаги автобуслар сонини 4тага етказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

19:08 / 13.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади

14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди

10:58 / 13.05.2025