Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсонларнинг гаджетларга бўлган муҳаббатига изоҳ берилди

Фото: fotokto.ru
Макгилла Университети психологлари нима учун баъзи инсонлар жонсиз буюмларга шунчалик меҳр қўйишларининг сабабини аниқлашди. Маълум бўлишича, улар шу тариқа ёлғизлик ҳиссидан халос бўлишар экан. Psychological Science журналида чоп этилган олимларнинг хулосаси ҳақида Gizmodo нашри хабар берди.
Тадқиқотчилар 178 нафар киши иштирокида тажриба ўтказишди. Унда ёлғизлик ҳисси, сепарацион безовталик (яқинлардан узоқлашганда хавотирга тушиш), муайян бир ижтимоий гуруҳга аъзо бўлишга эҳтиёж сезиш ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш каби психологик кўрсаткичлар баҳоланди. Шундан сўнг гуруҳларнинг биридаги иштирокчилардан ўзлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган яқин инсонга хос бўлган олти хислатни санаб ўтиш сўралди. Иккинчи гуруҳ иштирокчиларидан эса оддий бир танишини таърифлаш сўралди.
Шундан сўнг тадқиқот қатнашчилари тўрт қурилма тавсифини ўқиб беришди. Психологлар иштирокчилардан ҳар бир гаджетга таъриф беришни сўрашди. Маълум бўлишича, ўзини ёлғиз ҳис қилувчи кишилар гаджетларга таъриф бериш давомида уларга нисбатан кўпинча инсоний хислатларни санаб ўтишган. Бироқ жонсиз предметларни жонлантиришга мойиллик кўпроқ сепарацион безовталик билан боғлиқ бўлган.
Олимлар инсонларнинг шу йўл билан муносабатларга бўлган эҳтиёжини қондиришини тахмин қилишмоқда. Шундай бўлса-да, бу янги инсонлар билан алоқаларни йўлга қўйишни анча қийинлаштиради.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда меҳнат стажи «ясаб берувчи» мутахассис ушланди
Жамият | 08:02
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
Мавзуга оид

07:37 / 06.08.2025
Сув хўжалигида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади

22:12 / 04.08.2025
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин

10:37 / 12.06.2025
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

18:47 / 04.06.2025