Марғилонлик қизалоқ Бокудаги фестивалда ғолиб бўлди

13-15 октябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида VIII – болалар “Муғом” фестивали бўлиб ўтди. 9 мамлакатдан ташриф буюрган ёш иқтидорлар орасида марғилонлик қўшиқчи қизалоқ Розияхон Комилжонова ҳам иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритгани жуда қувонарлидир.
Ёдингизда бўлса ёш қўшиқчи қиз Розияхоннинг Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан шу йилнинг май ойида “Жон Ўзбекистон” қўшиғини жонли тарзда куйлагани Youtube’даги видеолавҳа орқали жуда машҳур бўлиб кетган эди.
Марғилон шаҳридаги 8 умумтаълим мактаби таълим олаётган ҳамда 8-мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Розияхон фестивалда миллий дурдоналаримиздан бўлган “Ёр истаб” қўшиғини куйлаб, ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
-Ўзбек қўшиқчилик санъати дунёда ўз ўрнига эга, Розияхон томонидан айтилган юксак даражадаги ижро ташкилотчилар ва мусиқа шинавандаларида катта таассурот қолдирди,- дейди унинг устози Дониёрбек Нурматов.
Элмурод Эрматов, Андижон
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SpaceX Crew Dragon'нинг ХКСга стартини сўнгги дақиқада кечиктирди
Жаҳон | 14:11
-
Ўзбекистон ва Индонезия диппаспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги шартномани имзолади
Ўзбекистон | 14:09
-
Ғазога зулм қилишда бардавом Исроил, Суджани тарк этган украинлар ва Трампдан Россияга санкция ваъдаси — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
-
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

11:45 / 16.02.2023
Президент соврини учун энг яхши стартап танлови ўтказилади

15:22 / 07.02.2023
Фан олимпиада ғолибларига 4 млрд сўм – ўқиб бойиб кетиш мумкинми?

17:40 / 14.03.2018
Makro супермаркетидан совринларга тўла акция!

18:15 / 20.12.2016