Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Википедия" асосчиси ўрта мактаблар тақдири хусусида фикр билдирди

Замонавий, анъанавий таълим тизими инсонларнинг сифатли билим олишларига имкон берувчи талабларга жавоб бериши керак. "Википедия" асосчиси Жимми Уэйлс EdCrunch 2016 анжуманида шундай фикрни билдирган.
— Мактаблар ўқувчиларнинг life-long learning (умрбўйи ёки узлуксиз таълим олиш) деб аталувчи таълим олиш жараёнига эга бўлишлари учун барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилиши лозим. Масалан, 18 ёшли, ўртача саводли фуқаро ҳаётида мустақил ўрганишни хоҳлайди. Шу боисдан ҳам, уни ёшлигидан ўқишга, тадқиқотлар олиб боришга, ахборот сифатини баҳолашга ўргатиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, турли хил, бир-бирига зид ахборотлар дунёсида тўғри маълумотни ажрата олиш жуда муҳимдир, — деган Уэйлс.
Унинг сўзларига кўра, мактабларни ноодатий таълим билан алмаштириб бўлмайди. "Кимдир мактаблар ўрнини кўплаб онлайн курслар эгаллайди, деган фикрда. Бироқ, мен бу фойда беради, деб ўйламайман. Кишини йўналтириш, унинг хатосини топиб, уларни тузатишга кўмаклашиш аввалбошдан муҳимдир. Буларни онлайн дарслар таклиф эта олмайди", — деб эътироф этган.
Бироқ, унинг фикрича, замонавий технологиялар воситасида тезроқ таълим олишга имкон беради. "Агар, масалан, сиз тил ўрганаётган бўлсангиз, рақамли технологиялардан фойдаланмаслик ақлсизлик бўлур эди. Бу таълим жараёнининг узвий қисмидир. Албатта, буни ҳам онлайн тарзда амалга ошириш мумкин, бироқ одамлар билан бевосита мулоқотда бўлиш яхшироқ", — деган "Википедия" асосчиси.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
#SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди
Жамият | 11:00
-
Dpa: Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазода ҳокимиятдан кетишга чақирди
Жаҳон | 10:59
-
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди
Жамият | 10:44
Мавзуга оид

13:44 / 07.06.2025
АҚШ Таълим вазирлиги Колумбия университети аккредитациясини бекор қилди

10:52 / 30.05.2025
Таълим соҳасидаги тадбиркорлар сони ошди

15:26 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат

16:57 / 14.04.2025